Vadud Mahmud. Tanlangan asarlar

08.02.11 | yabgu

http//photoload.ru/data/b1/4e/f9/b14ef9b281ee7ad9ebf7ad32834768.jpg


<b>Tanlangan asarlar / Танланган асарлар</b>
Author: Vadud Mahmud / Вадуд Ма&#1203;муд
Editor & komment: Baxtiyor Karimov/Ба&#1203;одир Каримов
Publisher: Toshkent., 'Ma'naviyat'
Publication date: 2007
Number of pages: 160
Format / Quality: PDF/RTF
Size: 6,8 Mb
Language: Uzbek

Цитата:

АЛИШЕР НАВОИЙ

Вадуд Ма&#1203;муднинг 1925 йилда ёзилган ма&#1179;оласи


&#1202;ижрий 5 аср ила 10 аср орасида&#1171;и беш юз йилли&#1179; бу давр Хуросон ва Мовароунна&#1203;рда ислом маданиятининг гуллаган мавсуми эди. Бешинчи аср(лар) арабнинг янги ру&#1203;ий ортиши билан Эроннинг ер юзида мумтоз мав&#1179;е тут&#1171;он давридир. У ва&#1179;тлар рубъи маскуннинг энг файзли &#1179;итьаси ва маълум дунёнинг о&#1171;изларда достон бўлатур&#1171;он &#1179;исми Иро&#1179; ва Хуросон эди. Ўрта Осиёнинг янги тарихида энг бой ва шавкатли давлатлар шу даврнинг ма&#1203;сулидирлар.
Мамлакат обод, хал&#1179; эсонли&#1179; ичида эди. Чунки рубъи маскуннинг бойли&#1171;и шу ўрта&#1171;а йи&#1171;ил&#1171;он эди.
Бу во&#1179;еаларда Иро&#1179;, Хуросон ва Балхнинг марказий ша&#1203;арлари Ба&#1171;дод, &#1202;ирот, Нишопур, Балх дунё тижорасининг йўллари устида эдилар. &#1202;индининг &#1179;амишлари, Чиннинг санъаткорона ишлан&#1171;он ва тў&#1179;ил&#1171;он асбоб ва кийимликлари, Миср ва Шомнинг помби&#1179;, ипак &#1179;о&#1171;озлари, Эроннинг &#1179;имматба&#1203;о тошлари, хулласи, дунёнинг бир томонидан иккинчи томони&#1171;а &#1203;ар нарса бу йўллардан ўтар эди. Мана шу замонларда эдиким, ислом маданиятининг етиштир&#1171;он &#1203;аким ва адиблари дунёда ягоналик ту&#1171;ини кўтарган эдилар.
&#1202;аким Саноий, Мавлоно Жалолиддин Румий, Фаридиддин Аттор, Абу Али ибн Сино, Форобий, Хайём каби энг буюк ва маш&#1203;ур кишилар шу асрнинг етиштирган кишилари орасидадир. Бу ўрта аср маданиятининг иккинчи бир вара&#1171;и бўл&#1171;он 8, 9, 10 аср турк да&#1203;осининг асрий маданияти ўзлаштириб очил&#1171;он ва юксалган бир давридир.
Во&#1179;еан, ю&#1179;орида отларини сана&#1171;онларимиз орасида &#1203;ам турклар бор, лекин бу кейинги давр турк да&#1203;осининг ўз мамлакатида, ўз му&#1203;итида ва ўз муассасалари учун ишлатиши билан айриладир.
У даврда Темур, Йилдирим, Бобир каби буюк &#1179;ўмондонлар, А&#1203;мад Яссавий, Навоий, Султон &#1202;усайн, Фузулий каби шоирлар, Улу&#1171;бек, &#1178;ушчи каби &#1203;айъатшунос &#1203;акимлар етишдилар.

Таржимайи &#1203;оли ва тарбияси


Ўрта Осиёнинг шу «олтун даври»нинг 844 &#1203;ижрийсида эдиким, бу кун турк адабиётининг отаси саналатур&#1171;он Алишербек &#1202;иротда дунёга келди.
Алишернинг отаси Ганжинаи Ба&#1203;одир Темур болаларининг хизматларида юратур&#1171;он маъмурлардан бири эди ва &#1203;ижо вазни билан шеърлар айтганидан шоирли&#1179; ила маш&#1203;ур бўлмиш эди ва шунинг учун Кичик бахши дебда атар эдилар.
Ганжинаи Ба&#1203;одир ўзи &#1203;ам илм ва фазл одами бўлгонликидан Алишернинг тарбиясига кичик ёшдан а&#1203;амият берди. Алишер аввал &#1202;иротда бошлан&#1171;ич мактабда ў&#1179;иди ва ўзининг йигитлик ва фаолият йилларида энг я&#1179;ин дўсти бўл&#1171;он &#1202;усайн &#1203;ам шу мактабда ў&#1179;ур эди.
Алишер олти ёшда экан, оиласи Шо&#1203;ру&#1203;нинг вафотидан сўнг Маш&#1203;адга кўчди (850
&#1203;ижрий).
Бу ша&#1203;арда Алишернинг ёшлигига &#1179;арамай, Султон Абул&#1179;осим Бобирнинг ёнида отасининг ўрнига тайин этдилар.
Алишернинг фазл ва камолга бўл&#1171;он майлини кўргон Абул&#1179;осим Бобир унинг форсий ва туркий &#1179;алам тажрибаларини ташви&#1179; этар ва доимо навозишларда бўлинар эди. Бу орада &#1202;ирийнинг эски вазири Мавлоно &#1202;умойи муаммода ягона эрди. Алишер&#1171;а ра&#1203;барлик этди. Ва у замонлардан бошлаб икки тилда му&#1203;имгина асарлар ёза бошла&#1171;онидан зуллисонайн (икки тил эгаси) ла&#1179;абини олди.
Алишер 17 ёшда экан, Бобир ўлгандан сўнг диний ва ило&#1203;ий илмлар билан шу&#1171;улланмак истади. Шу ва&#1179;тларда эдиким, Хуросоннинг маш&#1203;ур шоирларидан Шайх Камол Турбатий билан танишди ва истифода этди. Шу ва&#1179;тларда яна бир &#1202;иротга келиб, Султон Абу Саиднинг хизматига кирган бўлса &#1203;ам хурсанд бўлмасдан Мовароунна&#1203;рга жўнади. Алишер Мовароунна&#1203;рнинг маркази бўл&#1171;он Самар&#1179;андга келиб, Абуллайснинг болаларидан ва ша&#1203;арнинг буюкларидан Хожа Жалолиддин Фазлулло&#1203; Абуллайснинг мадрасасига &#1179;ўнди. Бу Хожа усули фи&#1179;&#1203;ца шундай мо&#1203;ир - уста эмишким, &#1203;амма сирларни уни (Ибн &#1202;ожиб) билан бир ўтар эканлар («Мажо-лис ун-нафоис»).
Алишер икки йилча бу фозили му&#1203;тарамнинг ёнида турди, яна шу ва&#1179;тларда шоир Мавлоно Юсуф Бади&#1203;ий Андижоний билан танишди. Самар&#1179;андда илм билан маш&#1171;ул бўлди. Султон Абу Саид ўлгандан кейин &#1202;усайн Бой&#1179;аро тахтга ўлтир&#1171;оч, Алишерни Самар&#1179;анддан &#1202;ирот&#1171;а ча&#1179;ирди.
Бу ва&#1179;тларда Султон &#1202;усайн ёнида бўл&#1171;онидан идора ва &#1203;укумат ишлари билан маш&#1171;ул бўлди.
875 &#1203;ижрийда исён этган Му&#1203;аммад Ёдгор устига Султон &#1202;усайн ила бирга юриш &#1179;илиб,
уни ўз &#1179;ўли билан тутиб, &#1203;укмдорига та&#1179;цим &#1179;илди.
Бунда бош&#1179;а идора ва &#1203;укумат ишларига кўб ярарли&#1171;лар кўрсатганидан 876 да му&#1203;рдори хо&#1179;оний белгиланди. Яна шу йилнинг ўзида амирлик рутбасини олди.
Алишер &#1203;ар &#1179;анча подшо&#1203; томонидан очи&#1179; юз ва илтифот кўрса &#1203;ам доимо &#1203;укумат ва идора ишларидан без&#1171;ин эди ва такрор-такрор ишдан бўшатилишини сўрар эди. Алишер идора ишлари&#1171;а &#1203;ар &#1179;анча ярарли&#1179; кўрсатса &#1203;ам, унда фазл ва камолга майл ни&#1203;оят даражада эди.
Унинг энг буюк &#1171;уссаси севгисининг иккига бўлиниши эди. Бири энг я&#1179;ин дўсти бўл&#1171;он &#1202;усайн Бой&#1179;аронинг юзидан ўтолмасдан унинг буюр&#1171;он ишлари ила маш&#1171;ул бўлиш, &#1203;олбуким маданият, илм ва санъатга орти&#1179;ча берилган бир киши бўл&#1171;онидан &#1203;укумат ишлари унга кўб монеъ бўлур эди.
Алишер истар Маш&#1203;адда, истар Самар&#1179;анд ва &#1202;иротда бир томондан замонининг энг буюк идора кишилари, зодагонлари орасида бўлса, иккинчи томондан Мовароунна&#1203;рда биринчи мав&#1179;е &#1179;озанатур&#1171;он олимлар, шайхлар, адиблар ва санъаткорлар орасида эди, улардан кўб фойдаланди.
У асрда мутасаввуфлар энг буюк ўрин тутар эдилар.
Алишер Самар&#1179;андда тур&#1171;он муддатда Хожа Жалолиддин Фазлулло&#1203; Абуллайсдан, Мавлоно Жомийдан ва бош&#1179;а у ерда ни&#1203;оят даражада кўб бўл&#1171;он мутасаввуф олимлардан таъсирланди.
Ю&#1179;орида кўрсатишимизча, бир томондан му&#1203;ит, бир томондан муосир буюк кишилар унга тасаввуф тал&#1179;ин &#1179;иларди. Бу ю&#1179;орида кўрсат&#1171;онларимиздан Мавлоно Жомий бир томондан диний-ило&#1203;ий ра&#1203;барликда бўлса, иккинчи томондан асрнинг энг буюк адиб, шоирлари ила бирга унга адабиёт ва суфат тал&#1179;ин &#1179;илар эди.
Маш&#1203;адда тур&#1171;онда Бобирнинг вазири Мавлоно &#1202;умойи, шоири маш&#1203;ури хуросони Шайх Камол Турбатий, Самар&#1179;андда Мавлоно Юсуф Бади&#1203;ий Андижоний ва сўнгра &#1202;иротда ўнларча шоир, адиб, санъаткор ила бирга бўлди.

Мутасаввуфлиги


Мана шу му&#1203;ит ва шу тарбияда яша&#1171;он ва ў&#1179;у&#1171;он Алишер табиий ўларо&#1179; тасаввуф манзумаи фикриясига берилди. Энг кўб тар&#1179;ал&#1171;он ва энг &#1179;учли намояндалари бўл&#1171;он бир фалсафа тасаввуф эди.
Навоий тасаввуфнинг ру&#1203;ониятчилигига шунча берилган эдиким, &#1203;ар асарининг &#1203;ар ерида бунинг таъсири кўриладир.
Чи&#1171;атой шеърининг устозларидан бири бўл&#1171;он Лутфий тў&#1171;рисида &#1203;ар ва&#1179;т сўз очилса, Навоий у билан кўришганини ва унинг Навоий тў&#1171;рисида илтифоткорона &#1179;ара&#1171;онини ва шунинг учун доимо унинг ру&#1203;ониятининг ёрдамида бўлишини таманно &#1179;илар эди.
Раскрыть
Энг буюк сўфийлардан Сайид А&#1203;мад Ардашернинг я&#1179;ин мусо&#1203;ибларидан ва бу киши &#1203;а&#1179;ида жуда самимий эди — доимо «бугун умрида бу зот каби мукаммал бир шахсиятга учрамаганини» такрор &#1179;илар эди.
Мавлавий Жомий эса Навоийнинг пири эди. Бу кишига му&#1203;аббати шу &#1179;адарким, &#1203;ар асарида &#1203;еч бўлмаса, бир-икки са&#1203;ифа бу зотнинг тавсифига &#1203;аср &#1179;ил&#1171;ондир.
Жомий &#1203;ам ўзининг «Ба&#1203;ористон»ида Навоий тў&#1171;рисида айрим бир фасл айириб, унинг мад&#1203;, саносида шунча мубола&#1171;а &#1179;иладирким, у асрда унча буюк одамдан &#1203;еч ким бу илтифотни кўрган эмасдир.
Мавлавий Жомий воситасида на&#1179;шбанд&#1171;а интисоб этди. Бу манзумайи фикрия таъсири билан Навоий 38 ёшда, 881 &#1203;ижрийда касб-камолга маш&#1171;ул бўлди.

Илмий, адабий шахсияти


Кўрдикким, Навоий отасининг &#1179;ўлида экан, илмий, адабий бир му&#1203;итда эди. Отаси бир шоир ва эски анъанавий бир шоир бўлиш сифати билан &#1203;ам асрий ва тарбиявий адабий таъсир ижро этди. Шунинг учунда Навоий энг кичик ёшдан шеър айта бошлади.
Алишер 14-15 ёшда экан, форс ва туркий шеърларини Абул&#1179;осим кўрди ва уни ташви&#1179; &#1179;илар эди ва Абул&#1179;осим Бобирнинг вазири Мавлоно Муаммоий &#1179;ўл остида ёз&#1171;он туркча, форсча асарлари му&#1203;им&#1171;ина мав&#1179;е ол&#1171;онидан шу ва&#1179;тдан бошлаб уни зуллисонайн атай бошладилар.
Навоий ўз &#1203;аётида энг кўб ёз&#1171;он кишилардандир. Мавлавий Жомий &#1203;аёт экан, Навоийнинг ўн минглаб кўб &#1171;азал ёзгонин ва «Хамса»сининггина ўттиз минг байт эканин зикр этадир.
Навоий форсий билан &#1203;ам анча маш&#1171;ул бўлди. «Хамса»сини &#1179;андайким Низомий&#1171;а жавобан ёз&#1171;он бўлса, мушоира майдонида бўл&#1171;он ва Хусрав томонидан ёзил&#1171;он «Ба&#1203;р ул-аброр» деган &#1179;асида&#1171;а жавоб айтди.
Навоийнинг «Ту&#1203;фат ул-афкор»и Хусравнинг «Ба&#1203;р ул-аброр»идан кўб &#1203;ам &#1179;олишмайдир ва бундан кўб &#1179;имматли фикрлар юритгандир.
Масалан, унинг матлаи шудир:

Оташин лаълики тожи Хусравонро зивар аст,
Ахгари ба&#1203;ри хаёли хом пухтан сар аст.


Таржимаси:

У оловга ўхша&#1171;он лаълки, подшо&#1203;ларнинг тожларининг зийнатидир, биласизми нима учун?
У бошда хом хаёллар пиширмаккагина ярайтур&#1171;он бир уч&#1179;ундир.

Навоий бир мужиддир


Ю&#1179;оридаги бўлимларда Навоийнинг му&#1203;ити ва асрининг буюкларини айтдик. Табиий, сўз боришидан маълумким, бу му&#1203;ит &#1203;ар &#1179;анча турк аралаш бўлса &#1203;ам, эрон-форс му&#1203;итидир ва бу шахслар &#1203;ар на&#1179;адар турклар бўлса-да, форс унсурлар кўпчиликдир ва табиий, турк аралаш бир форс маданий со&#1203;асидир.
Навоийнинг асли мухим шахсияти на мутасаввуфлиги, на шоирлиги, на тарих ёз&#1171;онидир. Унинг мумтозлиги шундай &#1179;айнагон ва юзларча йилдан бери сингиб кетган форсликнинг марказида турклар муассасаларини &#1179;уришидир.
Навоийнинг форс&#1171;а ва форс маданияти&#1171;а бир душманли&#1171;и йў&#1179;дир, у тў&#1171;ридан-тў&#1171;ри миллатчи ва туркликни севатур&#1171;он бир шахсиятдир.
Навоий ўз асарларида форсчанинг нозик, о&#1203;ангдор бўл&#1171;онини ва у билан шеър айтиш &#1179;улай ва хуш келатур&#1171;онлигини айтадир. Лекин «модомики, биз айри ир&#1179;миз ва айри бир тил эгасимиз, нима учун ўз элимиз тушунатур&#1171;он &#1179;илиб ўз тилимиз билан ёзмайлик?» дейдир.
Форс тили ишлатиш билан нозиклашган экан, нечун турк тили шундай бўлмасун. Форсда бу &#1179;адар гўзал асарлар бор экан ва буларни бизнинг турк англамас экан, нечун у ма&#1203;рум бўлсун ва бу асарлардан истифода &#1179;ила олмайтур&#1171;он бир вазиятда &#1179;олсун?!
«Турк тили &#1203;ар &#1179;анча &#1179;ўпол ва о&#1171;ир бўлса &#1203;ам ўзимизники бўл&#1171;они учун яхши кўринадир».

Тузилди бу тизмак бори сарсари,
Яна туркий алфоз ила бир сари...

&#1178;ошингда сенинг гарчи кўб вазни бор,
Чу бор ўз сўзинг йў&#1179; анга эътибор.

Ки сўз зодаи табъу фарзанд эрур,
Чу фарзанд эрур, жон&#1171;а пайванд эрур.

Неча зодаи табъ эрур нописанд,
Кишининг ўз оллида бор аржуманд.

Неча бум фарзанди манхусдор,
Ўз оллида хуш жилва товусдор.

Кениб ша&#1203;и йў&#1179; гарчи хашакча,
&#1178;аландар &#1179;адар суру челакча.


Мана бу му&#1203;окама натижасида у &#1179;ўли&#1171;а &#1179;алам олди ва форснинг энг маш&#1203;ур асарлари&#1171;а &#1179;арши турк классик асарлари(ни) вужудга келтирди.
Мана, Навоийнинг бизга му&#1203;им бир хизмати ва уни бу кун турк адабиёти отаси аталишининг амалий ўзаги шундадир.
Алишербек бундан беш юз йил илгари &#1179;арши исён &#1179;илди ва ўзининг «Му&#1203;окамат ул- лу&#1171;атайн» отли асарида туркчанинг форсийдан &#1203;еч ва&#1179;т &#1179;олишмаслигини, балким ундан &#1179;ат-&#1179;ат орту&#1179; ва бой эканини исбот этди.
«Модомики, Навоий шу фикрдадир, нима учун форсийча бир девон бир неча &#1179;асида ва бир неча асарлар ёзди?» деган эътироз бўлиши мумкиндир.
Бир киши ўз фикрини &#1179;абул &#1179;илдирмо&#1179; учун энг олдин ўзининг мухотабларича бир савиядан бўлиши керакдир. Алишер &#1203;ам шу йўлни тутди. Бошлаб уларнинг ўз йўлларида шеьрлар, асарлар ёзди, камолини кўрсатди ва сўнгра ўзининг сирини очди ва дардини сочди.
Навоийнинг Султон &#1202;усайн ва ундан кейин&#1171;и давр&#1171;а &#1179;ил&#1171;он хизмати ва &#1179;илдир&#1171;он гаъсири кучли ва кўбдир. У доимо илм, фазл эгаларини тарбият &#1179;илар, уларга вазифалар белгилар ва асарлар ёздирар эди.
Навоий&#1171;а ба&#1171;ишланиб жуда кўб асарлар ёзил&#1171;ондир.
Султон &#1202;усайн асари тў&#1171;рисида бош&#1179;а асарларга &#1179;ара&#1171;онда бизда кўб манба ва маъхазлар бор. Буларнинг энг биринчиси Навоий (да)дир.
«Равзат ус-сафо». «&#1202;абиб ус-сияр», Восифий каби тарих ва &#1203;икоячи муна&#1171;&#1171;ирафлар, Жомий, Мавлоно &#1202;усайн каби ахло&#1179;ий, диний асарлар ёзатур&#1171;он муаллифлар ва бундан бош&#1179;а ўнларча дево(н)чи, тазкирачи ва турли йўлда ёз&#1171;увчи адиб ва шоирларнинг барчалари Алишернинг мусохиблари ва унинг &#1203;имояти остида яша&#1171;он фазл эгалари дерлар.
Бу олим ва адиблар ва бош&#1179;а унинг санъаткор мусо&#1179;иблари &#1203;ам бор эди. Унинг су&#1203;батида асрининг энг буюк муси&#1179;ашунослари, &#1203;офизлари, мусаввирлари иштирок этдилар.
&#1202;атто Навоийнинг муси&#1179;а оламида &#1203;ам маш&#1203;ур экани ва бир неча наволар бастала&#1171;ани маълумдир.
Рассомликда &#1203;ам Навоий анча хизмат &#1179;илди. Кўб расмлар чиз&#1171;они ривоят этиладир. Бу майдонда бир неча шогирдлар етиштир&#1171;онлиги Мовароунна&#1203;р санъаткорлиги дунёсида му&#1203;им ўрин тутадир.
Навоийнинг ўттиздан орти&#1179; асари борлиги ривоят &#1179;илинадир.
&#1178;ўлимизда бўл&#1171;онлари:«Чор девон», «Хамса»си, «Тарихи Ажам», «Мажолис ун-нафоис», «Му&#1203;окамат ул-лу&#1171;атайн», форсий бир девони.
Вафоти 906 &#1203;ижрий зул&#1203;ижжа ёки шаъбон ойидадир. &#1178;абри &#1202;иротда, ўзи сол&#1171;он жоменинг са&#1203;нидадир. Умри олтмиш иккидир.

Илова:

Бу кичкина ма&#1179;ола журналимизнинг Навоий юбилейига иштироки учун ёзилди. Бунда кўб &#1203;оллар ва во&#1179;еалар &#1179;ис&#1179;а, баъзан &#1203;атто бир сатрда ўтилди. Ўзбекистон Маориф комиссарлиги илмий шўроси номидан я&#1179;ин фурсатда Навоийнинг беш юз йиллиги муносабати билан &#1179;илинатур&#1171;он юбилейда жуда кенг бир режа тузилди.
Илмий шўронинг кейинги мажлисида шу я&#1179;ин икки-уч ой орасида Навоий учун бир
«айсилиш» мажлиси &#1179;илиш&#1171;а ва бунгача Навоийнинг таржимаи &#1203;оли ва фаолияти&#1171;а оид бир мажмуа ва Навоий асарларидан терма, яна бир мажмуа ва энг сўнгида унинг расмини катта, кичик &#1203;ажмда тар&#1179;атишга &#1179;арор &#1179;илинди.
Шунинг учун, модом, махсус бир мажмуа чи&#1179;ариладир, яна ундан тафсилот бериш орту&#1179;ча билинди. Келгуси текширишларнинг матнигина та&#1179;дим &#1179;илинадир.
Цитата:
Ушбу китобда 20-йиллар адабий тан&#1179;идчилиги тарихида ўзига хос мав&#1179;ега эга бўлган муна&#1179;&#1179;ид Вадуд Ма&#1203;муднинг адабиётшунослик, публицистик ва айрим бадиий асарларидан намуналар жамланган. В. Ма&#1203;муднинг ижоди адабий тан&#1179;идчилик тарихининг муайян даврини, хусусан, Чўлпон ва Фитратдек забардаст ижодкорлар тў&#1171;рисидаги дастлабки адабий-тан&#1179;идий фикрларни тасаввур &#1179;илиш жи&#1203;атидан &#1203;ам му&#1203;имдир.
Китоб адабиётшунос тад&#1179;и&#1179;отчилар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

http//photoload.ru/data/da/74/6c/da746cfe4ade906f8ca8ee72d95d66c7.jpg

<div align="center">
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!
Уважаемый пользователь, вам необходимо зарегистрироваться, чтобы посмотреть скрытый текст!

Password: turklib</div>

Поделитесь записью в соцсетях с помощью кнопок:

Просмотров: 3721
Рейтинг:
  • 5
MySQL ERROR [query]: *** (you don't have a permission to see this error) ***